Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишди
2025 йил 5 март куни Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” факультети 3-курс талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу сайёр ўқув дарсида улар Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирилди.

Учрашувда талабаларга юртимизда инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Омбудсманнинг аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларига ўтказилаётган мониторинг ташрифлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Ўзаро эркин мулоқот шаклида ўтган ўқув машғулоти давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди ва инсон ҳуқуқларига оид билимларини янада мустаҳкамлашди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати