“Соғлом аёл – соғлом миллат таянчи” тамойили асосида ташкил этилган профилактик тиббий кўрикда гинеколог, онкогинеколог, маммолог, эндокринолог, педиатр, неонатолог ва психиатр мутахассислари иштирок этди. Кўрик давомида 23 нафар аёл маҳбус соғлиқларидаги муаммоларни малакали шифокорлар иштирокида текширтириш имконига эга бўлишди.
Тиббий кўрик касалликларни илк босқичда аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва маҳбусларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати