Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш масалалари Омбудсман минтақавий вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда
Хабарингиз бор, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш юзасидан тегишли комиссиялар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 102¹-моддасига мувофиқ, Комиссиялар таркибига Омбудсман минтақавий вакиллари, халқ депуталари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва жамоатчилик вакиллари кириши белгиланган.

Шу кунларда Тошкент шаҳри, Андижон ва Наманган вилоятларидаги қатор муассасаларда мазкур комиссиялар йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда умумий ҳисобда 1291 нафарига тузалиш йўлига ўтган деб хулоса берилди. Шундан, 1075 нафари  Тошкент шаҳридаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясидаги, 192 нафари Наманган вилоятидаги Поп туманидаги 6-сон Жазони ижро этиш колониясидаги, 24 нафари эса Андижон вилоятидаги 3-сон тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумлардир.

Комиссиялар аъзолари тузалиш хулосасини чиқаришда маҳкумларнинг меҳнатга муносабати, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиши, таълимга ва касб-ҳунарга қизиқиши, шунингдек, маданий-маърифий тадбирлардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати