Ташриф давомида Омбудсман Марказ раҳбари билан учрашиб, ҳамюртларимизнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлари билан танишди.
Шундан сўнг, марказда вақтинча сақланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан мулоқот қилинди ва улар муаммолари ўрганилди.
Юртдошларимиз томонидан кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Кейин эса, ҳамюртларимиз томонидан кўтарилган масалалар Марказ маъмурияти ва ҳамкорлар билан биргаликда муҳокама қилинди ва уларнинг ечими бўйича ҳамкорликдаги чоралар белгиланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати