Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон Омбудсмани Австриядаги Корнойбург ҳибсхонаси тажрибасини ўрганди
21 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматовабошчилигидаги делегация Австрияга ташриф доирасида Корнойбург ҳибсхонаси фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон ва Австрия Омбудсманлари: инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги ҳамкорлик
19 Ноя
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Австрия Омбудсманлар Кенгаши таклифига асосан Австрияда бўлиб турибди.
Мурожаатлар қўшимча мутахассислар жалб этилган ҳолда жойига чиқиб ўрганилмоқда
16 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га ҳар куни 100-120га яқин ёзма ва электрон мурожаатлар келиб тушади. Ушбу мурожаатлар ўрганилиб, Омбудсман ваколатига тегишлилари назоратга олинади. Назоратга олинмаган мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб, кўриб чиқиш ва мурожаат муаллифини хабардор этиш учун тегишли давлат идоралари ва ташкилотларга йўналтирилади.
15 Ноя
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун 2024 йилнинг 15 ноябрь куни Президент томонидан имзоланди.
Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда - Омбудсман
15 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, зарурат бўлган ҳолларда мутахассислар жалб қилинган ҳолда масалалар жойига чиқиб ўрганилмоқда. Натижада фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро С.А. “Гулистон экстракт-ёғ” АЖда ишлаб келгани ва мазкур корхона билан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан сўнг ишлаган кунлари учун иш ҳақи тўлаб берилмагани бўйича мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат назоратга олиниб, Омбудсман томонидан фуқаро манфаатида унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш бўйича судга даъво ариза киритилди. Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан иш берувчи зиммасига фуқаро С.А. фойдасига жами 21 миллион сўм ундирилиши белгиланди.
Товоқсойдаги маҳкумларга озодликка чиққач, жамиятга мослашишлари учун зарур кўникмалар берилди
14 Ноя
2024 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган 7-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсман ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
13 Ноя
2024 йилнинг 13 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакили Акико Фудзии билан учрашди.
Сирдарёдаги вилоят асаб ва руҳий касалликлар диспансерида қандай камчиликлар аниқланди?
12 Ноя
2024 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдаё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти асаб ва руҳий касалликлар диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.
12 Ноя
2024 йилнинг 12 ноябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети биносида ўтказилди.