Камилов Алишер Одилович – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили лавозимига тайинланди.
2022 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг глобал альянсининг йиллик йиғилишида иштирок этди. Мазкур йиғилиш инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида фаолият юритадиган миллий институтлар фаолиятини янги илғор технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этиш ҳамда Омбудсманларнинг ўзаро тажриба алмашиш масалаларига бағишланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат.Алимов ҳудуддаги 8-сон тергов ҳибсхонасида бўлиб, у ерда сақланаётган маҳбусларнинг шароитлари билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакилига Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ш. мурожаат қилиб, Қарши шаҳар “Сувтаъминоти” масъулияти чекланган жамиятнинг ишчиси бўлганлигини ва асоссиз ишдан бўшатилганлигини қайд этди.
2022 йил 9 март куни Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, экспертлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.