2024 йилнинг 27 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда Гулистон давлат университети билан биргаликда Сирдарё туманида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад яқинларининг ширин дийдорига муҳтож юртдошларимиз юзига озгина бўлсада табассум улашиш, уларнинг доим давлат ҳимояси ва эътиборида эканликларини ҳис қилишига ҳисса қўшиш ва албатта уларга яратилган шароитларни ўрганишдан иборат.