Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қийноқ ва шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш: халқаро ва европа стандартлари ҳамда илғор тажриба
20 Апр
2023 йилнинг 20 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этди. “Қийноқ ва шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш: халқаро ва европа стандартлари ҳамда илғор тажриба” мавзусига бағишланган халқаро тадбир европа Иттифоқи билан ҳамкорликда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси, Қозоғистон Омбудсмани институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
19 Апр
2023 йилнинг 18 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш департаменти Ҳибсда сақлаш масалалари катта маслаҳатчиси Энди Уоттс билан учрашди.
Озодликдан маҳрум қилинган шахсга нега пенсия пуллари тўлаб берилмаган?
19 Апр
Жорий йилнинг февраль ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили Ўткир Жўраев томонидан Вилоятнинг Зафаробод туманида жойлашган 30-сон Манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун сайёр қабул ташкил этилган эди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтларининг роли
18 Апр
2023 йилнинг 18 апрель куни Хоразм вилоятида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан AҚШ Конгресси ҳузуридаги Халқаро Республика Институти (IRI) билан ҳамкорликда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Собиқ маҳкум мурожаати жойига чиқиб ўрганилди
18 Апр
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га собиқ маҳкум В.М. уй-жой билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Омбудсман Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
18 Апр
Жорий йилнинг 17 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала билан учрашди.
Ўзбекистонда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини ноинституционаллаштириш бўйича Миллий Стратегия лойиҳаси муҳокама қилинди
18 Апр
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 26 январда тасдиқланган “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини ноинституционаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 апрел куни Мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Хоразмда ўтказилган “Омбудсман мактаби” доирасида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
18 Апр
2023 йилнинг 17 апрел куни Хоразм вилоятида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан “Ўзбекистон халқчил ва ижтимоий давлатдир” мавзусида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.
Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги референдумни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашди
17 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги референдумни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Алберт Ёнссон билан учрашди.