Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навбатдаги мониторинг ташрифи Тошкент вилоятидаги манзил-колонияларига амалга оширилди
Омбудсман ҳамда Омбудсман ҳузурида жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифлари давом эттирилмоқда.

Навбатдаги мониторинг жорий йилнинг 19 март куни Омбудсман Котибиятининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича фаолиятига кўмаклашувчи сектор ходимлари томонидан Тошкент вилоятида жойлашган 43 ва 50-сон манзил-колонияларга амалга оширилди.

Эксперт гуруҳи аъзолари манзил-колонияларда маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, узоқ муддатли учрашув хоналари билан танишиш жараёнида маҳкумларнинг учрашувга келган яқин қариндошлари билан ҳам суҳбатлар ўтказишди.

Шу билан бир қаторда, маҳкумларни билим савиясини ошириш ва дунёқаришини кенгайтириш мақсадида колонияларда фаолият юритаётган кутубхоналар ва кутубхоналарда мавжуд бўлган адабиётлар ҳам кўздан кечирилиб, адабиётлардан фойдаланишда маҳкумлар учун чекловлар йўқлиги ўрганилди.

Шунингдек, мониторинг ташрифи давомида колониялардаги маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, шифокор ва ҳамширалар сони ва вакант ўринлар, керакли дори-дармонлар ва тиббий маҳсулотлар таъминоти ҳамда каронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар ва вируснинг тарқалиш хавфини олдини олиш бўйича белгиланган талабларнинг бажарилиши бўйича ҳолат теширилди.

Эксперт гуруҳи аъзолари маҳкумларни меҳнатга жалб қилишда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигидан келиб чиқиб маҳкумларнинг махсус кийим-бош, пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланганлигига эътибор қаратишди. Ўтказилган мониторинг ташрифлари давомида манзил колонияларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакили (омбудсман) Матбуот хизмати