Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VI-йиғилишида иштирок этди
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик, Акмал Саидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматовалар видеоконференцалоқа шаклда ўтказилган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VI –йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этишди. "Евроосиё минтақасида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб муаммолари бўйича халқаро илғор тажрибалар алмашинуви" мавзусида бўлиб ўтган мулоқотларда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишди.

Альянс йиғилишида Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Сербия, Арманистон, Қирғизистон, Монголия, Қозоғистон, Эрон ва Тожикистон Омбудсманлари ва миллий инсон ҳуқуқлари институтлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва давлат ҳокимияти органлари, инсон ҳуқуқлари ҳамжамиятлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш, жумладан, уларга таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятларини юритишларида етарли имкониятларни яратиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича энг самарали хорижий амалиётлар ҳақида маълумотлар берилди.

ЭОА йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. У ўз сўзида Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилангани ва сўнгги 5 йил ичида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 50дан ортиқ қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш сифатида уларга замонавий билим бериш ва ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари белгиланганига тўхталди.

Шунингдек, Женевада бўлиб ўтган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 48-сессиясида Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган COVID-19 пандемиясининг ёшлар ҳуқуқларига таъсири тўғрисидаги резолюция қабул қилинганига ҳам эътибор қаратди.

Таъкидлаш лозимки, Евроосиё Омбудсманлари Альянси минтақадаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштирадиган биринчи Иттифоқ ҳисобланади. Ушбу ташкилот Евроосиё давлатлари омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаб, ўз мамлакатлари фуқароларининг чет элдаги муаммоли масалаларини тезкор ҳал этиш имконини беради.

Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VI -йиғилиши якунларига кўра, Евроосиё минтақасида ёшлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш механизмларини мустаҳкамлашга доир масалалар муҳокама қилиниб, таклифлар ишлаб чиқилди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати