Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман суд орқали ходимларнинг 335 млн сўмлик иш хақини ундириб берди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 38 нафар фуқаронинг “Усмон Юсупов Агросервис машина трактор парки” масъулияти чекланган жамияти томонидан иш хақи пулларини ўз вақтида тўланмаётганлиги масаласида ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, “Усмон Юсупов Агросервис машина трактор парки” МЧЖ 2020 йил 1 августдан то 2021 йил 1 октябргача ишланган давр учун ходимларига 335.610.914 сўмга яқин иш ҳақларини тўламаган.

Ваҳолонки, “Узагросервис” АЖ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ раҳбарларига 2021 йил 16 сентябрь куни йўллаган хатда, ишчи ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини сўзсиз таъминлаш мақсадида раҳбарлик қилинаётган жамият ва қўйи корхоналарни иш хақи ва бюджет тўловларидан мавжуд қарздорликларини амалда ажратилаётган ғалла 2022 йил ҳосили учун имтиёзли кредит маблағлари ҳамда бошқа манбаалар ҳисобидан ундириш чораларини кўрилишини талаб қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига биноан Омбудсман томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига мурожаатчиларнинг манфаатларида даъво ариза киритилди. Даъво аризаси ўрганиб чиқилиб, суд буйруқлари билан умумий ҳисобда 335.610.914 сўм миқдорида иш хақи ундирилиши ва дарҳол ижрога қаратилиши белгиланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати