Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖОЙЛАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ”  МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 25 март куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “Озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

Анжуманда БМТнинг наркотик ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассислари, шунингдек мамлакатимиз ҳамда хорижий олий таълим муассасаларидан экспертлар иштирок этди. 

Конференция доирасида “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизм миллий тажрибаси”, “Ўзбекистон Республикаси жазони ижро этиш тизимида инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фаолияти”, “Озодликдан маҳрум этилган маҳкумлар хавфсизлигини таъминлашнинг криминологик муаммолари”, “Европа пенитенциар тизимларининг инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тажрибаси”, “Янги Ўзбекистон стратегиясида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини либераллаштириш” ва бошқа долзарб мавзуларда маърузалар тингланди.

Илмий-амалий анжуман давомида эксперт ва мутахассислар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш, озодликдан маҳрум қилиш жойларида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни ахлоқан тузатишнинг самарали усул ва шаклларини амалиётга жорий қилиш, жазони ижро этиш муассасасида тартиботни мустаҳкамлаш, хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илғор тажрибаларини ўрганишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Конференция якунлари бўйича “Озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” номли илмий мақолалар тўпламини чоп этиш режалаштирилган.