Ўзаро мулоқот давомида дастлаб меҳмонларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Омбудсман институтининг фаолият йўналишлари ҳамда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш Миллий превентив механизми доирасида жамоатчилик гуруҳлари билан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, уларда фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВларининг иштироки ҳақида тўхталинди.
Учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати