50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида уй-жой, бандлик, ишдан ноқонуний бўшатиш, ижтимоий ёрдам, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида олинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишга киришилди. Жойига чиқиб ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати