Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган 10 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди
30 август куни Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 24 нафар гумонланувчининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу куннинг ўзида яна 10 нафар фуқаронинг қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

30 август кунининг ўзида жами 34 нафар фуқаро инсонпарварлик тамойили асосида оиласи бағрига қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратурага киритилган рўйхат, Комиссия аъзоларига намойишларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари томонидан қилинган мурожаатларининг ўрганилиши ва гумонланувчилар билан шахсан суҳбатлашиш асосида шакллантирилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати