Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия аъзоларининг Даулетмурат Тажимуратов билан учрашувида нималар очиқланди?
Мустақил Комиссия аъзолари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги 11-сон Тергов ҳибсхонасига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда адвокатлар ва яқин қариндошлари билан қисқа муддатли учрашув хоналардаги шароитлар ўрганишди.

Шунингдек, Тергов ҳибсхонасида ушлаб турилган шахслар билан суҳбатлашилди. Хусусан, бўлиб ўтган ҳолатлар ва воқеаларда гумондор сифатида ҳибсга олинган Даулетмурат Тажимуратов билан ҳам учрашди. Учрашув давомида Д.Тажимуратов адвокат билан таъминланганини ва адвокатининг у билан учрашишида ҳеч қандай қаршиликлар йўқлигини, оила аъзолари билан ҳам қисқа муддатли учрашув ўтказилганлигини  ҳамда посилка ва йўқловлар олаётганини маълум қилди.

Д.Тажимуратовнинг сўзларига кўра, унга нисбатан тергов ҳаракатлари давомида ва тергов ҳибсхонасида ҳеч қандай қийноқ, босим ёки тазйиқлар бўлмаган. Овқатларнинг сифати ва ҳибсхонадаги бошқа шароитларга ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирди.

Комиссия аъзолари ташриф давомида гумон қилинувчиларнинг Тергов ҳибсхонасида сақланаётган пайтида ва тергов жараёнларида ҳеч қандай ҳуқуқлари бузилмагани ҳамда руҳий ва жисмоний қийноқ ҳолатларига йўл қўйилмаганига гувоҳ бўлди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати