Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2022 йилнинг 11 октябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент вилоятининг Охангарон шаҳрида ўтказилди. Бунда асосий эътибор сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларга, хусусан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳамда фуқароларга яратилаётган имконият ва имтиёзларга қаратилди.

Фуқаролардан Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакилига келиб тушаётган мурожаатлар кўпроқ ижтимоий соҳага тегишли бўлганлиги сабабли мазкур тадбир аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди.

Тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова, Охангарон шаҳар ҳокимияти, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Меҳнат бозори тадқиқотлари институти, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси вакиллари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Қайд этиш лозимки, Давлат раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш вазифаси белгиланган.

Шу нуқтаи назардан “Омбудсман мактаби”ни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар тўғрисида аҳолини, айниқса, аёллар, ёшлар, кексалар, ногиронлиги бўлган фуқароларни ўз вақтида ва тўлақонли хабардор қилиш, қонунчиликда яратилган имкониятлар, имтиёзлар ва улардан қай тарзда фойдаланиш усуллари билан таништиришдан иборат.

“Омбудсман мактаби” доирасида ўтказилган йиғилишда мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари аҳоли бандлигини таъминлаш, мономарказлар фаолияти, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга яратилган имкониятлар ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортни ривожлантириш борасидаги янги норма ва унинг натижалари ҳақида фуқароларга тушунтириш бердилар.

Тадбирдан сўнг, Омбудсман фуқаролар мурожаатларини қабул қилди ва назоратга олди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати