Тадбир давомида ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш, жумладан, уларга таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятларини юритишларида етарли имкониятларни яратиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича энг самарали хорижий амалиётлар ҳақида маълумотлар берилди.
Мазкур халқаро илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. У ўз сўзида Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга оид давлат сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш сифатида уларга замонавий билим бериш ва ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари белгиланганлигига тўхталди.
Шунингдек, Омбудсманнинг ёшлар ҳуқуқларини таъминлашга доир фаолияти, хусусан, улар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили асосида тизимдаги масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда олий таълим муассасаларида тузилган “Омбудсман клуби” ва ёш кадрлар тайёрлашдаги механизмлар ҳақида маълумот берди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати