Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга зўравонликка учраёган қиз ҳолати бўйича аноним мурожаат келиб тушди
Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилояти Поп туманида яшовчи бир қизга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик бўлаётгани бўйича аноним мурожаат келиб тушди.

“Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида аноним мурожаатлар Вакил томонидан кўриб чиқилмаслиги белгиланган. Лекин, ушбу мурожаатда зўравонлик ҳолати келтирилгани сабабли у Омбудсман ташаббусига кўра жойига чиқиб ўрганилди.

Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили мурожаатда кўрсатилган манзилга Поп тумани “Олмазор” МФЙдаги хотин-қизлар фаоли М.Мавжутова, ИИБ ҳудуд профилактика катта инспектори билан биргаликда борганида ушбу хонадонда 2-гуруҳ ногирони бўлган Э.Ў. исмли қиз яшаши аниқланди. Аноним мурожаатда зўравонликка учраётгани баён этилган ушбу қизнинг руҳий ҳасталиги ва қулоғи яхши эшитмаслиги сабабли оила аъзолари унга баланд овозда гапириши маълум бўлди. Қиз билан ҳоли тарзда суҳбатлашилганда ҳам унга нисбатан ҳеч қандай тазйиқ, жисмоний ва руҳий зўравонлик бўлмагани қайд этилди.

Мурожаатни жойига чиқиб ўрганиш давомида Э.Ў. 2-гурух ногирони бўлишига қарамай, у туман поликлиникаси томонидан ҳеч қандай тиббий кўрикдан ўтказилмагани аниқланди. Шу куннинг ўзида тиббий кўрик ташкил этилиб, Э.Ў. ва уни қарамоғига олган онаси саломатлиги текширилди.

Ўрганиш давомида Э.Ўнинг онаси билан ҳам суҳбат ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ҳозирда 2-гуруҳ ногирони бўлган Э.Ў. саломатлиги назоратга олинган ва МФЙ мутасаддилари, ИИБ профилактика инспектори, Поп туман Ногиронлар жамияти вакиллари томонидан доимий равишда унинг ҳолидан хабар олиб турилиши йўлга қўйилди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати