Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоро судида 22 айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Мустақил комиссия илтимосига кўра, Нукус воқеалари бўйича  гумондорлар Азамат Нуратдинов, Ахмет Сметуллаев ва Лолагул Каллихановалар жазоси суд томонидан енгиллаштирилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси озодликни чеклашга ўзгартирилди. Улар суд залидан озодликка чиқарилди.

Журналист Қаллиханова уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм (айирмачилик) ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келганликда айбланаётганди. Прокурор унга 11 йиллик қамоқ жазоси сўраганди.

Бердақ Генжебаев (1996 йил) Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талон-торож қилиш) ва 227-моддаси 2-қисми «а» банди (паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан айбдор деб топилди. Суд томонидан 5 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Прокурор аввалроқ уни 3 йилга озодликдан чеклаш жазосини беришни сўраган эди.

Суд Саламат Калилаевга нисбатан (1976 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати