Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат қилишди?
2023 йилнинг 31 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Омбудсман қабулига 8 нафар фуқаро келиб ўз мурожаатларини қолдирди. Фуқаролар ўртасидаги низоли ҳолатлар ва суд ваколатига кирувчи масалалар бўйича шикоят қилиб келган мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш, моддий ёрдам олиш ҳамда пенсияга оид мурожаатлар назоратга олиниб, уларнинг айримлари жойига чиқиб ўрганиш учун минтақавий вакилларга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Омбудсманга ombudsman.uz сайти орқали электрон равишда мурожаат юборишингиз мумкин. Мазкур электрон қабулхона хизмати жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб тест режимида ишламоқда.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати