Фуқаролар мурожаатларида ижтимоий ёрдам олиш, уй-жой, ишга тиклаш, суд ҳукмидан норозилик, жазони ижро этиш муассасасига мониторинг ўтказиш, давлат ташкилотлари раҳбарлари қабулига кириш ва бошқа масалалар кўтарилди.
Омбудсман қабулига келган ҳар бир мурожаатчи қабул қилинди. Омбудсман ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат қилмоқчи бўлган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қайд этиш лозимки, кўпинча Омбудсман қабулига бошқа шахс номидан мурожаат қолдирмоқчи бўлган шахслар ҳам келади. Эслатиб ўтамиз, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 6 моддасида мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши шартлиги белгиланган. Шунинг учун бу каби ҳолларда мурожаат қолдирмоқчи бўлган шахс, мурожаат эгасининг номидан ҳаракат қилиш учун “ишончнома”ни (адвокатлар ордерни) тақдим этиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати