Учрашувда меҳмонлар Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари, жумладан мурожаатлар билан ишлаш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, халқаро ҳамкорлик ҳамда жамоатчилик билан алоқалар бўйича фаолияти билан таништирилди. Хусусан, Омбудсман БМТнинг тегишли Қўмиталарига халқаро Конвенциялар ижроси бўйича муқобил маърузалар киритиб бориши таъкидланди.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Матильда Богнер Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, бу борада доимо ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон ҳамда БМТ ва унинг тузилмалари ўртасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув конструктив мулоқот ҳамда дўстона руҳда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати