Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ноқонуний ишдан бўшатилган 4 нафар мурожаатчи ишга тикланди ва улар фойдасига 83 млн сўм ундирилди - Омбудсман
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 4 нафар фуқаро Кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармасидан асоссиз ишдан бўшатилганликлари сабабли ишга тиклашда  ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ушбу мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш  учун Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили Ўткир Жўраевга юборилди. Ҳолат Жиззах вилоят камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорат инспекцияси ходимлари билан ўрганилганда аниқланишича, 4 нафар мурожаатчи иш жойида штатлар қисқартирилганлиги важи билан ишдан бўшатилган, лекин, бу жараён меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилмаган.

Шундан сўнг, мурожаатчиларни ишга тиклаш ва ойлик маоши ҳамда маънавий зарарларни ундириш бўйича фуқаролар манфаатида судга даъво ариза киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах тумналараро судининг тегишли ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилди. 4 нафар мурожаатчи олдинги эгаллаб турган лавозимлари учун бўш штатлар мавжуд эмаслиги сабабли, уларга тенглаштирилган ва юқори бўлган вазифаларга тикланди. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига ўртача 15 млн сўмга яқин ойлик иш ҳақлари ҳамда 6 млн сўмдан маънавий зарар, жами  83 млн сўмга яқин сумма ундирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати