Мурожаатчининг сўзларига кўра, у “Қўқон ёғ-мой” АЖда узоқ йиллардан бери қоровул вазифасида ишлаб келган. Корхонанинг молиявий ҳолати ёмонлашгани сабабли ишдан бўшаган. Лекин мурожаатчининг 2023 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари ҳамда 2024 йилнинг январь ойи учун иш ҳақи тўлаб берилмаган.
Собиқ қоравул иш берувчига тўланмаган иш хақи бўйича кўп маротаба мурожаат қилган бўлса-да, улар эътиборсиз қолдирилган.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ўрганилиши натижасида фуқаро T.И.га 9 млн сўмлик иш ҳаққи тўлаб берилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 172-моддасига мувофиқ, Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан охиригача олинмаган иш ҳақи тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати