Бош Қомусимизда мустаҳкамланган мамлакатимизнинг ижтимоий давлат сифатидаги мақоми ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, илк бор Омбудсман томонидан фуқароларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ва оила аъзоларининг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган таклифи қонунчилик ташаббуси тартибида Парламент қуйи палатасига киритилган эди.
2024 йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонунчилик таклифи кўриб чиқилди ва Қонунчилик палатаси қарори қабул қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати