Мазкур мурожаат назоратга олиниб, уни жойига чиққан ҳолда ўрганиш учун Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига йўналтирилди.
Мурожаат минтақавий вакил, Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар ассоциацияси ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг масъул вакиллари билан биргаликда жойига чиқиб ўрганилди.
Натижада фуқаро М.Н.нинг 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган опаси малакали шифокорлар томонидан қайта тиббий-меҳнат экспертизасидан ўтказилиб, унга 1-гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Шунингдек, мурожаатчининг яшаш жойида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ҳомийлар бириктирилди.
Маълумот учун: 2023 йилда Омбудсманга ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича 133 та мурожаат келиб тушган. Уларда ногиронлик гуруҳини белгилаш, уни қайта кўриб чиқиш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда ижтимоий имтиёзлар татбиқ этиш масалалари кўтарилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати