2024 йилнинг 29 июнь куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани БМТТД штаб-квартирасида, БМТнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ивана Живкович билан учрашди.
Суҳбат чоғида БМТТД вакилларига Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг ўзгаришлар, жумладан, инсон ҳуқуқлари, парламент сайловлари, бу борадаги қонунчиликдаги ўзгаришлар, шунингдек, Омбудсман институти фаолияти ҳақида сўз борди.
Ўзаро мулоқот давомида мезбон кейинги йилларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги алоқалар тобора кучайиб бораётгани, ҳозирги вақтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, гендер тенглиги соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда минтақада етакчи эканлигини қайд этди.
Шунингдек, Ивана Живкович Омбудсман ҳамда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб қувватлашда ҳамда янада кучайтиришда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан фикр алмашишди.
Омбудсман шунингдек, 28 август куни БМТ қароргоҳида, дипломатик корпус ва диаспора вакиллари иштирокида мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишланган қабулда ҳам иштирок этди.
Омбудсман хизмат сафари доирасида шунингдек, БМТнинг тузилмалари йиғилишларида иштирок этади ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарнинг Нью-Йоркдаги ваколатхонаси раҳбари, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), ва қатор бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати