Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари: Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг роли
2024 йилнинг 2-3 октябрь кунлари Озарбайжан Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Баку шаҳрида “Иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари: Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг роли” мавзусидаги халқаро конференсия ўтказилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Наримонов иштирок этди.

Конференция дунё Омбудсманлари учун иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ҳамкорликни мутаҳкамлашда ва инновацион ёндашувлар учун самарали платформа вазифасини бажарди. Унда Омбудсманнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда давлат идоралари билан ҳамкорлиги, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари тўғрисида жамоатчиликнинг ахборот олишига имкон яратиш, иқлим ўзгаришига қарши курашишда кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқилиши борасидаги халқаро тажриба ўрганилди.

Мазкур Форумда Озарбайжон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Озарбайжон Республикаси Экология ва табий ресурслар вазири, Озарбайжон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, хорижий мамлакатларнинг бир қатор инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Шу куни хорижий давлатлар Омбудсманлари Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйишиб, ҳотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати