Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги элчихонасида ташкил этилган учрашувда дастлаб, ҳамюртларимизнинг Польшадаги фаолияти тўғрисидаги фикрлари эшитилди. Шунингдек, давра суҳбатида ватандошлар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалаларда, жумладан, таълим ва тадбиркорлик, ёшларга яратилаётган имкониятларга оид саволларини беришди. Баъзи фуқаролар Ўзбекистондаги яқинларининг муаммосини ҳал қилинишида мурожаат қилишди.
Самимий ва кўтарингки руҳда ўтган суҳбатда Омбудсман хорижий давлатларда билим олаётган ёшларнинг Ватанга қайтиб, ўз касбий билимларини мамлакат ривожи йўлида ишлатишларига ишонч билдирди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати