Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловини кузатиш бўйича мамлакатимизга ташриф буюрган ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссияси вакиллари дастлаб, умумхалқ референдуми асосида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган инсон ҳуқуқларига оид нормалар ҳамда Омбудсманга берилган ҳуқуқлар билан қизиқишди.
Шунингдек, ўзаро суҳбат жараёнида сайловга тайёргарлик жараёнларида Омбудсманнинг иштироки, сайловга оид мурожаатлар, гендер тенглиги ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўз борди.
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати