Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Навоийдаги фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
2024 йилнинг 18 ва 22 октябрь кунлари Навоий вилоятининг Кармана тумани ва Навоий шахрида яшовчи аҳоли томонидан кўтариладиган масалаларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Унда “Ҳаёт”, “Истиқлол”, “Гулистон”, “Бинокор”, “Янгиариқ”, “Жанубий”, “Азамат”, “Дурман”, “Қахрамон”, “Кумушкон”, “Буюк ипак йўли” ва “Дўстлик” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар қамраб олинди.

Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўловларини тайинлаш тартиби, ижтимоий ёрдам олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш тизимида белгиланган имтиёзлар, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган қонун-ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан берилган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати