Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Австрия Парламенти вакиллари ва ватандошларимиз билан учрашди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Австрияда расмий ташриф давомида бир қатор тадбирларда иштирок этди. Ташриф давомида делегация аъзолари Австрия Парламентининг “Давлат ва жамият” диалог платформаси бошқармаси раҳбари Давид Пинхасов ва халқаро алоқалар бўлими вакиллари билан учрашишди ва Парламент тарихи, ишлаш тартиби ва тузилиши билан танишди.

Қайд этилишича, Парламентда фуқаролар учун қабуллар  ташкил этилиб, улар мурожаатлари кўриб чиқилади ва таклифлари Парламент аъзоларига етказилади. 

Австрия Парламенти икки палатадан иборат бўлиб, 1883 йилда қурилган. Миллий Кенгаш тўғридан-тўғри сайловларда 183 депутатдан ташкил топиб, қонунчилик муддати беш йилни ташкил этади. Федерал Кенгаш 9 штатнинг вилоят ассамблеялари орқали билвосита сайланади ва 61 аъзодан иборат. Австрия Омбудсмани эса Парламент аъзолари орасидан сайланади.

Шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Австрия Республикасига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Учрашувда Австрияда яшаб ишлаётган, ўқиётган талаба-ёшлар, шу ерда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор ҳамюртларимиз иштирок этишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати