Рамазон ойи мусулмонларни сабр қилишга, муҳтожлар дардини ҳис қилишга ўргатувчи ва албатта ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамловчи гўзал ойдир ва у жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни имкон даражасида қўллаб-қувватлаган. Айтиш мумкинки, бу анъана давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятига ҳам уйғундир.