Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўқувчиларга экологик ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашга қаратилган муҳим кўникмалар берилмоқда
11 Мар
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Омбудсман соати" лойиҳаси доирасидаги дарслар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Бу лойиҳа ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Намангандаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган аёллар 8 март байрами билан табрикланди
07 Мар
7 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Намангандаги минтақавий вакили ташаббуси билан Уйчи туманида жойлашган 6-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган 17 нафар аёл кириб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан табрикланди. Ҳибсхона раҳбарияти ҳамкорлигида уларга гул ва китоблар совға қилинди.
Сирдарёда аёл маҳбуслар байрам  арафасида тиббий кўрикдан ўтказилди
07 Мар
2025 йилнинг 7 март куни Сирдарё вилоятидаги 8-сонли Тергов ҳибсхонасида аёл маҳбуслар чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 3-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишди
05 Мар
2025 йил 5 март куни Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” факультети 3-курс талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу сайёр ўқув дарсида улар Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирилди.
Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Сенатнинг қўмита мажлисида кўриб чиқилди
05 Мар
2025 йилнинг 5 март куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.
Республика бўйлаб қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
05 Мар
Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Фарғона, Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди. Уларда жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этишди.
Талабалар билан учрашув: Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсманлари тажрибаси
04 Мар
2025 йил 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида талабалар билан учрашув ташкил этилди. "Инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсман институтининг роли: Ўзбекистон ва Финляндия тажрибаси" мавзусига бағишланган халқаро давра суҳбатида хорижий экспертлар – Финляндия Адлия канцлери ўринбосари Микко Пумалайнен ва Хельсинки университети ҳузуридаги “Ҳуқуқ устуворлиги” маркази директори Туия Бракс спикер сифатида иштирок этдилар. Улар  талабаларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўз тажрибалари, халқаро ҳамкорлик ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги замонавий ёндашувлар ҳақида маълумот беришди.
Омбудсман девони ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди
03 Мар
2025 йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги, Хельсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази ва Халқаро Нордик университети ҳамкорлигида Омбудсман Девони ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Омбудсман ва Латвия элчиси инсон ҳуқуқлари йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
03 Мар
2025 йилнинг 3 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.