Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳурматли журналист ва блогерлар, сизни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этамиз!
27 Июн
Мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш бу – инсон ҳуқуқларининг бошқа турлари учун пойдевор қўйиш демакдир. Юртимизда ОАВ эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсати ва унинг натижаларига эътибор қаратсак ижобий натижаларга гувоҳ бўламиз. Масалан «Чегарасиз репортёрлар» (RSF) халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган «Жаҳон матбуоти эркинлиги» индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон 2021 йилга қараганда 24 поғонага кўтарилган.
Омбудсман тавсияси билан Тошкентдаги реабилитация маркази тўлиқ реконструкция қилинди
24 Июн
2022 йил 23 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) вакиллари Тошкент шаҳар ИИББга қарашли Тошкент шаҳридаги “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази”нинг тўлиқ реконструкция қилинган биносига ташриф буюришди. Шу куни Тошкент шаҳар ИИББ тасарруфидаги Махсус қабулхонанинг янги биносини ҳам фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари иштирок этишди.
Конституциявий ислоҳотлар: инсон қадри ва халқ манфаати олий ўринда
24 Июн
Конституция ўзида инсоннинг халқаро умумэътироф этилган асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида жамлаган ва олий юридик мақомга эга ҳужжатдир.
Марказий Осиё ва Афғонистондаги замонавий хавф ва таҳдидлар шароитида аёллар ҳуқуқларининг таъминланиши масалалари муҳокама қилинди
23 Июн
2022 йилнинг 23 июнь куни "Марказий Осиё ва Афғонистондаги замонавий хавф ва таҳдидлар шароитида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича инсон ҳуқуқлари бўйича миллий механизм ва тажрибалар" мавзусида Марказий Осиё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича миллий механизмларнинг иккинчи маслаҳатлашуви бўлиб ўтди.
Навоий вилоятида тарғибот тадбири ўтказилди
22 Июн
Жорий йилнинг 22 июнь куни Навоий вилояти, Хатирчи туманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг вилоятдаги вакили томонидан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Хатирчи тумани ҳокимлиги ва прокурори иштирокида “Оилада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ота-оналарнинг ўрни” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Хоразм вилоятининг чекка ҳудудидан юборилган фуқаро мурожаати жойига чиқиб ўрганилди
22 Июн
Хоразм вилояти Гурлан тумани Нукус кўчасида яшовчи фуқаро А.А.нинг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) номига ёзган аризаси ўрганиш учун вакилнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёровга юборилган эди. Мурожаатчи аризасида соғлиғи ёмонлашгани сабабли ногиронликни белгилаш ҳамда ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича ёрдам сўраган.
Бош прокуратура Академияси тингловчилари Омбудсманлар фаолияти билан яқиндан танишди
21 Июн
2022 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси прокуратура органлари раҳбар кадрларини касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчилари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова ҳамда Болалар Омбудсмани А.Юнусова билан учрашишди. Учрашувда тингловчилар Омбудсманлар фаолиятининг асосий йўналишлари, уларнинг инсон ва болалар ҳуқуқларини таъминлашдаги фаолияти, Омбудсманларга юборилаётган мурожаатлар мазмуни билан танишдилар.
Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда
20 Июн
Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ–6312-сонли Фармонида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашдаги энг устувор вазифаси этиб белгиланган.
Тошкент вилоятидаги 42-сон Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди
20 Июн
2022 йил 14 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти масъул ходимлари эркак ва аёл маҳкумлар жазо ўташлари учун мўлжалланган Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 42-сон Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.