Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
26 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили марказдан олис ҳудудларда жойлашган Беруний ва Элликқалъа туманларида “Омбудсман мактаби” тадбирларини ўтказди.
Бухородаги 20-сон Жазони ижро этиш колониясидаги маҳкумлар мурожаатлари қабул қилинди
25 Июн
2024 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили A.Хусейнова 20-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси эксперти билан учрашди
25 Июн
2024 йилнинг 25 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Қийноқларни олдини олиш ва гендер зўравонлик масалалари бўйича эксперти Д.Айтхожина билан учрашди.
Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Хонобод шаҳрида сайёр қабул ўтказди
24 Июн
 2024 йилнинг 22 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гульнора Абдувоҳидова Хонобод шаҳар, “Хидирша”, “Фозилмонота”, “Мехмонобод” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Руҳий касалликлар шифохонасида фуқарони унинг розилигисиз тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга “ҳайфсан” берилди
24 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро Б.Н. унинг розилигисиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилганлиги ва тиббий кўрикдан ўтказилганлиги бўйича масъулларга чора кўрилишини сўраб мурожаат қилди.
Омбудсман: ИИБ биносига олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати ўрганилмоқда
21 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган ака-ука Дилмурод ва Дилшод Юсупвалиевларга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳолати ўрганилмоқда.
Омбудсман бошчилигида аёллар колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди
20 Июн
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Ходимга ортиқча тўланган маблағлар қай тартибда ушланади? Омбудсманга юборилган мурожаат асосида бухгалтерлар жаримага тортилди.
20 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятидан фуқаро Г.И. ва бир неча нафар фуқароларнинг жамоавий мурожаати келиб тушди. Унда мурожаатчилар ойлик маошлари ноқонуний тартибда ушлаб қолинганини билдириб, меҳнат ҳуқуқларининг тикланишини сўрашган.
Навоийнинг Хатирчи туманидан юборилган мурожаатлар таҳлилига асосан фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
19 Июн
Навоийда фуқароларни мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлардан, ижтимоий соҳада аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди. Уларда Хатирчи туманидаги “Тамабахрин”, “Ақовли” “Боғчакалон” ва “Истиқлол” маҳалла аҳолиси иштирок этди.