Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси Сирдарё туманида
22 Сен
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Италияда кўплаб давлатлар Омбудсманлари билан учрашди
22 Сен
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21-22 сентябрь кунлари Италиянинг Рим шаҳрида “Жаҳонда Омбудсманнинг ўрни: ҳақиқат ва имконият ўртасида” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирга мезбонлик қилган Италия бош Омбудсмани 50 дан ортиқ давлатлар Омбудсманлари учун ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашиш учун махсус платформа яратди. Тадбирда нафақат Омбудсманлар балки парламент аъзолари, суд-ҳуқуқ тизими ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишловчи халқаро ташкилотлар ва миллий институтлар вакиллари ҳам иштирок этишди.
Италияда “Жаҳонда Омбудсманнинг ўрни: ҳақиқат ва имконият ўртасида” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади
21 Сен
2023 йилнинг 21 сентябрь куни Италия бош Омбудсмани - Италия Омбудсманларининг Миллий мувофиқлаштирувчиси томонидан Рим шаҳрида “Жаҳонда Омбудсманнинг ўрни: ҳақиқат ва имконият ўртасида” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ушбу нуфузли тадбирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этмоқда.
Навоийдаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитлар ўрганилди ва аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар берилди
20 Сен
2023 йилнинг 19 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев Навоий шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси вакиллари билан учрашув тафсилотлари
19 Сен
2023 йилнинг 19 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) офисида БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий офисининг фуқаролиги бўлмаган шахслар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Гайне билан учрашув ташкил этилди.
Бухоро туманидаги фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди
19 Сен
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири сифатида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти билан аҳолини таништириш, шу орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш белгиланган.
Хоразмдаги 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
18 Сен
2023 йилнинг 18 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Мурожаатчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Омбудсман мобиль иловаси ишлаб чиқилмоқда
18 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мунтазам равишда ўз фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш орқали иш самарадорлигини ошириш, мурожаатчиларга қўшимча имкониятлар яратиш борасида ишлаб келади. Шу мақсадда, ombudsman.uz сайти орқали Омбудсманга электрон мурожаат юбориш имконияти яратилган ва бу хизмат тест режимида ишламоқда.
Иш фаолиятида қаршиликларга учраётган ёлғиз онага ҳимоя ордери берилди - Омбудсман
18 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Қорақалпоғистон Республикасидан фуқаро А.Ж. иш жойида унга нисбатан ёмон муносабатда бўлинаётгани бўйича мурожаат қилди.