Жорий йилнинг 25-29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Навоий вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Унда “Ҳуқуқий таянч”, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотлари, Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари иштирок этишди.