Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман томонидан қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида 2022 йилнинг 9 ойида амалга оширилган мониторинг ташрифлари бўйича брифинг
10 Ноя
2022 йилнинг 9 ойида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 297 та мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг 9 ойида 120 та, 2020 йилнинг 9 ойида 68 тани ташкил этган эди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
09 Ноя
2022 йилнинг 9 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш ишларини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган яна бир муҳим тадбир — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиққанлиги бўйича хабарга Болалар Омбудсмани расмий муносабат билдирди
09 Ноя
2022 йилнинг 7 ноябрь куни Militsiya_Uzb Телеграм каналида “Фарғонада ИИБ биносидан 15 ёшли ўсмирнинг мурдаси чиққани айтилмоқда” сарлавҳаси остида хабар эълон қилинди.
Ногирон ота ва унинг ягона васийсига  ижтимоий ёрдам кўрсатилмадими? Ҳолатни Омбудсман ходимлари ўрганишди
08 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро К.У. оилавий шароити оғир бўлганлиги сабабли моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилган эди. У ўз мурожаатида масъул ташкилотларга мурожаат қилгани лекин, натижа бўлмаганини қайд этди.
Сирдарёда Омбудсман мактаби лойиҳаси доирасида тиббий кўрик, меҳнат ярмаркаси ва ҳуқуқий кўргазма ташкил этилди
08 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардорлик даражаси паст эканини кўрсатди. Шунинг учун жорий йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Наманган, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилиб, уларда минглаб фуқаролар қамраб олинди.
Маҳкумлар ва озодликка чиққан шахсларни ижтимоийлаштиришда Германия тажрибаси ўрганилди
07 Ноя
Маълумки, Европа Иттифоқи ва Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (БМЗ), Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида “Аҳолининг заиф қатламларини ресоциализация қилишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги" лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
07 Ноя
2022 йилнинг 4 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролар қабулини ўтказди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили сил касаллиги билан оғриган маҳкумлар билан учрашди
04 Ноя
Сил – бу бактерияларни организмга кириб бориши билан ривожланувчи юқумли касаллик. У аста-аста намоён бўла бошлайди. Патоген бактериялар бемор организмида жуда узоқ вақт давомида ўзи ҳақида белги бермайди. Кўпинча ўпка ва тўқималарида ривожланади ва кўпаяди.
Йўлдаги таъмирлаш ишлари сабаб ҳайдовчилар жарима тўламаслиги лозим -  Омбудсман
03 Ноя
Маълумки, автомобиллар ҳаракатланиш йўлларида вақти вақти билан тузатиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Лекин, баъзи ҳолларда ҳайдовчилар тўсиб қўйилган йўллар сабаб, йўл қоидаларини мажбуран бузишга мажбур бўлишмоқда.