Мазкур мурожаат Наманган вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганилганда мурожаатчи Р.И. 2022 йилнинг 7 январида “Узавтомоторс” АЖдан 78.283.000 сўмга “Дамас” автомашинаси сотиб олиш бўйича тузилган шартнома асосида “Чуставтотеххизмат Н” МЧЖ етказиб берилгани, лекин машинада нуқсон борлиги аниқланган.
Фуқаро Р.И.нинг мазкур камчилик бўйича тегишли мутасади ташкилотларга қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилган.
Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили назоратига олиниши натижасида фуқаронинг нуқсони бор “Дамас” русумли автомашинаси 26 май куни янгисига алмаштириб берилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати