2022 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Жазони ижро этиш департаменти ҳузуридаги 40-сон Манзил-колониясининг барча шахсий таркибига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга бағишланган семинар ташкил этилди.