Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи фуқаро Н.Н. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакилига унга қўлланилган жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўради. У ўз мурожаатида табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузгани важи билан Кадастр агентлиги Қибрай туман бўлими томонидан қўлланилган 51 млн сўм миқдордаги жарима жазосини белгиланганлигини маълум қилди.