Конституциямиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида илмий-амалий анжуман ўтказилди. Унда парламент аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази масъул ходимлари, шунингдек Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Академия профессор-ўқитувчилари иштирок этди.