Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг 2021 йилги фаолияти таҳлил қилиниб, 2022 йилги режалар белгилаб олинди
31 Янв
2022 йилнинг 31 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоларининг онлайн шаклдаги навбатдаги йиғилиши бўлди.
Муҳокамалар марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича миллий ва халқаро тажриба
21 Янв
2022 йилнинг 21 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: халқаро ва миллий тажриба” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли ошмоқда
14 Янв
Тошкентда 13-14 январь кунлари “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг жамиятда қайта ўрнини топишида давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман тақдимномасига кўра ноқонуний ишдан бўшатилган ходим масаласи ҳал этилди
10 Янв
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Наманган вилояти, Норин туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Н.нинг йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Омбудсман суд орқали ходимларнинг 335 млн сўмлик иш хақини ундириб берди
08 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 38 нафар фуқаронинг “Усмон Юсупов Агросервис машина трактор парки” масъулияти чекланган жамияти томонидан иш хақи пулларини ўз вақтида тўланмаётганлиги масаласида ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
ИНСОН ҚАДРИ – ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСИ
07 Янв
Инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Ҳимояга муҳтож болаларнинг реинтеграция масаласи муҳокама қилинди
06 Янв
2022 йил 6 январь куни Олий Мажлис Сенати ҳамда ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан ҳамкорликда “Болаларни республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш ва улар реинтеграциясининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Йил давомида яхши натижа кўрсатган Омбудсман ходимлари тақдирланди
30 Дек
2021 йил Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти тарихида салмоқли ўринга эга бўлди. Жорий йилда Давлат раҳбарининг тегишли қарор ва фармонлари билан Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишидаги ўрни ва ваколатлари янада кенгайтирилди. Қолаверса, Омбудсман фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, мурожаатчилар билан ишлаш, қийноқ ҳолатларини бартараф этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорлик борасидаги иш самарадорлиги 2,5 баробарга ошди.
Ногиронлиги бўлган болаларнинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқларини кафолатлашимиз зарур
29 Дек
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил 22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш таклифини халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этар экан, Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлагани бежиз эмас.