Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухородаги диспансерда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган беморлар мавжудлиги аниқланди
24 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансерига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман бошчилигида Намангандаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиганн  ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
22 Май
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Омбудсманга Наманган вилоятидан юборилган мурожаатларда қандай масалалар кўтарилган? 
22 Май
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбири Наманган вилоятида ташкил этилди. Дастлаб ушбу вилоятдан юборилган мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳудуд учун долзарб бўлган масалалар танлаб олинди ва тегишли ташкилот вакиллари жалб этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 2024 йил 1-чоракда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижаларига бағишланган БРИФИНГ
21 Май
2024 йилнинг 1-чораги давомида Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 4195 та мурожаат келиб тушди. Ушбу кўрсаткич, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга кўп. Мурожаатларнинг 16 таси белгиланган тартибда аноним деб топилган.
Маҳкумлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
20 Май
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тасдиқлаган “Йўл харитаси”га мувофиқ ёш маҳкумларнинг ақлий салоҳиятини ошириш ва фикрини теран қилиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилиб келинмоқда.
Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги халқаро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
20 Май
2024 йилнинг 20 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюроси Марказий Осиё учун минтақавий ваколатхонасининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Павло Бялик билан учрашди.
Мурувват уйида яшовчи руҳий носоғлом аёлни мазах қилингани ҳолати ўрганилди
18 Май
2024 йилнинг 17 май куни Qalampir.uz сайти ва ижтимоий тармоқларда Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида яшайдиган руҳий носоғлом аёлнинг устидан мазах қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Самарқандда ўтказилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида 5 нафар фуқарода бепул жарроҳлик амалиётини ўтказилиши белгиланди
16 Май
Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида ўтказилаётган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир 2024 йил 16 май куни Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди. Унда Ингичка қўрғончасида жойлашган “Абдулла қаххор”, “Каттақўрғон”, “Ислом Шоир”, “Нуробод” ва “Усмон Носир” МФЙ аҳолиси қамраб олинди.
Андижондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди
16 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидова Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.