Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ва болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш: самарали ҳамкорлик ва мулоқот йўллари
24 Окт
2024 йилнинг 21-23 октябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ҳамда болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш ва улар билан самарали ҳамкорлик ва мулоқот қилиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Омбудсман тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди
23 Окт
2024 йилнинг 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуни муҳокама қилинди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Навоийдаги фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
22 Окт
2024 йилнинг 18 ва 22 октябрь кунлари Навоий вилоятининг Кармана тумани ва Навоий шахрида яшовчи аҳоли томонидан кўтариладиган масалаларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Унда “Ҳаёт”, “Истиқлол”, “Гулистон”, “Бинокор”, “Янгиариқ”, “Жанубий”, “Азамат”, “Дурман”, “Қахрамон”, “Кумушкон”, “Буюк ипак йўли” ва “Дўстлик” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар қамраб олинди.
Алимент тўламасликнинг оқибати жиноий жавобгарлик билан тугаши мумкин-Омбудсман   
22 Окт
Таъкидлаш лозимки, 2024 йилнинг 9 ойи давомида Омбудсманга алимент ундириш бўйича 370 та мурожаат келиб тушган. Улар сони 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 23,3 фоизга ошган.  
Омбудсманга Сурхондарёдан юборилган мурожаатларда қандай масалалар кўтарилмоқда?
21 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлил қилиниб, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилиши лозим бўлган масалалар танлаб олинди. Вилоятдан юборилган мурожаатларнинг аксарияти пенсия, кадастр ва ижтимоий ёрдам билан боғлиқ бўлгани сабабли навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири ушбу мавзуга бағишланди.
Мактабларда ўқувчиларнинг Конституцияга оид билимлари мустаҳкамланмоқда
21 Окт
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Омбудсман соати" лойиҳаси доирасидаги дарслар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билимларини ошириш ҳисобланади.
Омбудсман ва Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази вакили ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди
18 Окт
2024 йилнинг 18 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази директори Туйя Бракс билан учрашди.
Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан танишди
18 Окт
2024 йил 18 октябрь куни Тошкент давлат юридик университетининг “Фуқаролик ва бизнес ҳуқуқи” факультети 2-курс талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди.
Навоий вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлилига асосан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
17 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятидан энг кўп мурожаат юборилган туман аниқланиб, ушбу ҳудуд аҳолиси томонидан кўтариладиган масалаларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.