Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) ишонч телефонига Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум бир шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб безовта қилинаётгани бўйича мурожаат қилди. Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган мурожаатчи қизнинг ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп бора безовта қилган, Ҳаттоки, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.