Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалалари муҳокамалар марказида
25 Мар
2022 йилнинг 25 март куни “City Palace Hotel Tashkent” меҳмонхонаси мажлислар залида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Олий суд, “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги лойиҳалари координатори, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакиллиги, БМТнинг Ўзбекистондаги гиёҳванд моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Қирғизистон, Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистонда озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш бўйича мавжуд амалиётни ўрганишга бағишланган минтақавий конференция ўтказилди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар мурожаатларини ўрганди
24 Мар
Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Женисбай Шлымбетов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Зуҳра Реймова Нукус шаҳридаги «Хаўа жолы» маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан учрашишди.
Сурхондарёдаги тергов ҳибсхонасида шароитлар қандай?
23 Мар
2022 йил 16 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилояти минтақавий вакили А.Артиков 9-сонли тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди ва яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Омбудсманнинг Жиззахдаги минтақавий вакили: адвокатлар билан учрашув хонаси камерадан ҳоли бўлиши зарур
18 Мар
2022 йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Жиззах вилоятидаги Минтақавий вакили Ўткир Жўраев томонидан Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти учинчи минтақавий ҳудуд 29-сонли Манзил-колониясига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўллаш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Сенаторлар томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи маъқулланди
17 Мар
Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Мазкур масала юзасидан Омбудсман Феруза Эшматова сўзга чиқди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг халқаро позициясини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди
16 Мар
2022 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси раҳбари Ришард Коменда билан учрашди.
Омбудсманга Қорақалпоғистондаги тергов ҳибсхонасидан мурожаат келиб тушди
15 Мар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Қорақалпоғистон Республикасидаги 2-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган айбланувчи А.А.нинг соғлиғи ёмонлашгани бўйича мурожаати келиб тушди. Мазкур мурожаат бўйича ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун у Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакилига юборилди.
Суд соҳасидаги гендер тенглик ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлашда аёл судьяларнинг роли
15 Мар
БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли резолюцияси билан “10 март – Халқаро аёл судьялар куни” деб белгиланган.
Омбудсман бошчилигида Самарқанддаги 7-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи  уюштирилди
14 Мар
2022 йилнинг 11 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва жамоатчилик гуруҳи томонидан миллий превентив механизм доирасида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоятидаги 7-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.