Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида Омбудсман ҳисоботи эшитилди
09 Мар
2022 йил 9 март куни Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, экспертлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили тайинланди
09 Мар
Жўраев Ўткир Камилович – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Жиззах вилояти минтақавий вакили лавозимига тайинланди.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ маҳкума аёллар рағбатлантирилди
08 Мар
Жорий йилнинг 3 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусанов Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 37-сонли жазони ижро этиш манзил-колониясида бўлиб, у ерда сақланаётган маҳкумларнинг шароитлари билан танишди.
Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан мониторинг ташрифлари амалга оширилди
07 Мар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5163-сон қарорида Омбудсман ҳамда унинг ҳузурида тузилган қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳар чоракда мунтазам равишда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш белгиланган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Омбудсманларининг ўзаро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
05 Мар
2022 йилнинг 4 март куни «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусида халқаро анжумани доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Болалар Омбудсмани Алия Юнусова Қирғизистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари Альберт Колопов билан учрашишди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили тайинланди
04 Мар
Алимов Шухрат Ашрабович – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилояти минтақавий вакили лавозимига тайинланди.
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили 11-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди   
04 Мар
Жорий йилнинг 25 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллоёров вилоятнинг Урганч шаҳридаги 11-сонли Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш ҳамда ушбу ҳибсхонада сақланаётган шахслардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш мақсадида ҳибсхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.
Хоразмдаги реабилитация маркази ўрганилди
03 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров 2 март куни Хоразм вилояти Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига ташриф буюрди. У ерда сақланаётган шахсларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Омбудсманга ногиронликни белгилаш бўйича мурожаат келиб тушди
03 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга)  Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Д.дан ногиронлик белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.